«темир дафтар» тегли мақолалар


Ўзбекистонда моддий ёрдамга муҳтож оилаларнинг ягона рақамли паспорти ишлаб чиқилади
26 январ 2023, 09:33

Ўзбекистонда моддий ёрдамга муҳтож оилаларнинг ягона рақамли паспорти ишлаб чиқилади

Шавкат Мирзиёев камбағалликни қисқартириш ишларини янгидан ташкил этишни буюрди. Бунда «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари» бир тизимга бирлаштирилади, ҳар бир оиланинг ягона рақамли паспорти ишлаб чиқилади. 2023 йилда яна 1 млн аҳолини камбағалликдан чиқариш режалаштирилмоқда.

Uzbekistan Airways бирор марта ҳам самолётда учмаган аёллар учун янги лойиҳа бошлади
14 март 2022, 10:06

Uzbekistan Airways бирор марта ҳам самолётда учмаган аёллар учун янги лойиҳа бошлади

Uzbekistan Airways «Темир дафтар»га киритилган аёллар учун «Илк парвозим» ижтимоий лойиҳаси бошланганини маълум қилди. Унинг доирасида шу вақтгача самолётда учмаган аёллар Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойларига парвоз қиладилар.

«Темир дафтар», ёшлар ва аёллар дафтари «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» билан бирлаштирилади
4 январ 2022, 17:58 2

«Темир дафтар», ёшлар ва аёллар дафтари «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» билан бирлаштирилади

Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя бўйича миллий стратегия ишлаб чиқилди. Унинг доирасида ижтимоий ёрдамга муҳтож фуқаролар бўйича алоҳида маълумотлар базаси яратилиб, барча «дафтарлар» ижтимоий ҳимоя ягона реестрига бирлаштирилади. Шунингдек, кам таъминланган оилаларнинг 3 ёшгача бўлган болалари учун озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда дори-дармонлар бериш дастури қабул қилинади.

Аҳолининг айрим қатламларига 800 минг сўм миқдорида бир марталик ёрдам кўрсатилади
21 декабр 2021, 21:12

Аҳолининг айрим қатламларига 800 минг сўм миқдорида бир марталик ёрдам кўрсатилади

Президент қарори билан жорий йилда «Темир дафтар» га киритилганлар, 18 ёшга тўлмаган фарзанди бор боқувчисини йўқотганлар пенсиясини олувчи оилалар ҳамда 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчиларга бир марталик 800 минг сўм миқдорида моддий ёрдам берилади.

Августда «Темир дафтар»даги оилаларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандларига 500 минг сўмдан берилади
14 июл 2021, 12:03

Августда «Темир дафтар»даги оилаларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандларига 500 минг сўмдан берилади

Президент фармони билан, август ойида «Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган ҳар бир фарзандлари учун 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, фармон билан ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича бошқа қатор чоралар эълон қилинди.

Ёш оилаларга уй-жой сотиб олиш учун бюджетдан 60 млрд сўм маблағ ажратилади
1 июл 2021, 12:11

Ёш оилаларга уй-жой сотиб олиш учун бюджетдан 60 млрд сўм маблағ ажратилади

Ёш оилаларга ипотека дастури доирасида уй-жой сотиб олиш учун 2 мингта квота ажратилиб, бюджетдан 60 млрд сўм маблағ йўналтирилади дея маълум қилди президент Шавкат Мирзиёев ёшлар форумида. Уларнинг ипотека кредитини қайтаришга тўлаган маблағлари даромад солиғидан тўлиқ озод қилинади. Шунингдек, «Дафтарлар»га кирган оилаларнинг янги турмуш қураётган фарзандларига ўз хонадонида қўшимча уй-жой тиклаши учун 33 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратиш тизими йўлга қўйилади.

«Темир дафтар» муқобиллари — «ёшлар» ва «аёллар» дафтарлари шакллантирилади
20 август 2020, 22:44

«Темир дафтар» муқобиллари — «ёшлар» ва «аёллар» дафтарлари шакллантирилади

Президент раислигида ўтказилган йиғилишда «темир дафтар"лар сингари, ишсиз ёшлар бўйича алоҳида («Ёшлар дафтари»), ишсиз ва боқувчисиз хотин-қизлар бўйича алоҳида («Аёллар дафтари») рўйхатлар шакллантириш топширилди.

Яна 160 мингта оила моддий ёрдам олади
11 август 2020, 20:44

Яна 160 мингта оила моддий ёрдам олади

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида 160 мингта оила моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатидан («темир дафтар») чиқарилди. Улар ўрнига яна шунча янги оила киритилди ва уларга ҳам бир марталик моддий ёрдам тўланади.

Танзила Норбаева «темир дафтар»ни шакллантириш ва юритиш тизимини танқид қилди
7 август 2020, 13:02

Танзила Норбаева «темир дафтар»ни шакллантириш ва юритиш тизимини танқид қилди

Сенат раиси «темир дафтар»ни шакллантириш ва юритиш тизими айрим ҳудудларда аҳоли норозилигига олиб келаётганини айтиб ўтди. «Темир дафтар» тизими очиқ, шаффоф бўлиши ва ажратилган маблағларни тақсимлаш жараёнида инсон омилини максимал даражада кисқартириши кераклиги билдирилди. Бунинг учун тизимга замонавий ахборот технологияларини жорий этиш муҳимлиги қайд этилди.

«Темир дафтар» нима ва у қандай шакллантирилади
3 август 2020, 15:27 3

«Темир дафтар» нима ва у қандай шакллантирилади

«Темир дафтар» ўзи нима? Унга кимлар киритилади? У қандай шакллантирилади? Ушбу саволларга Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева жавоб берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг